фонд
билан улашинг
1. Давлат, муассаса ва шу кабиларнинг муайян мақсад учун ажратилган пули, маблағи, моддий бойликлари мажмуи; жамғарма.
-
Валюта фонди. Иш ҳақи фонди. Бўлинмас фонд,
-
Фондимизда бир юз минг сўм пул бор. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бўлинмас фондимизда нақд бир ярим миллион сўм пул бор. Ўзбекистон қўриқлари
2. Қатъий, барқарор даромад келтирувчи қимматбаҳо қоғозлар.
-
Фонд биржаси. Фонд бозори.
3. Жамлаб, эҳтиётлаб қўйилган захира, бойлик.
-
Жамоа хўжалигининг уруғлик фонди.
-
Музей фонди. Уй-жой фонди. Китоб фонди. Тилнинг луғат фонди.
-
Музейимиз фонди-да Ўроқовнинг шахсий буюмлари, суратлари сақланмоқда. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Бирон-бир ижтимоий қатлам, аҳоли гуруҳига (болалар, ногиронлар, бадиий-ижодий уюшмаларнинг аъзоларига) моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган муассаса, ташкилот.
-
Архитекторлар фонди. Бадиий фонд.
фонд сўзи қатнашган жумлалар:
Олтин фонд
-
Ватан, инсон — бу каби мангу, боқий мавзуларда битилган асарлар жаҳон шеъриятининг олтин фондини ташкил этади. ЎТА
-
Агроном — давлатимизнинг олтин фондини ташкил қилувчи кадрларимиздандир. Газетадан
ФОНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FOND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ФОНД сўзига берилган маънолар
фонд сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
фонд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар