фурсат
билан улашинг
Бирор ишни бажариш учун энг қулай вақт, пайт.
-
Фурсат пойламоқ. Фурсат келди. Фурсатдан фойдаланмоқ.
-
Ҳасратлашишга жуда қулай фурсат туғилди. Кимнинг дарди йўқ дейсиз! И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Фурсат — олтин, сен кўкрак кериб, Олтинингни сочиб юрибсан. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
фурсат сўзи қатнашган жумлалар:
Фурсатни бой (ёки қўлдан) бермоқ
-
Ҳозир ўйланиб ўтириш, фурсатни бой бериш пайти эмас. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳофиз фурсатни қўлдан бермай, сафар анжомларини тайёрлаб, икки навкар билан йўлга чиқди. М. Осим, Зулмат ичра нур
Фурсатни қочирмоқ
-
Зуҳра чиндан ҳам мени таниган! Фурсатни қочирмасдан, чорасини кўриш керак! Н. Сафаров, Танланган асарлар
ФУРСАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FURSAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фурсат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар