ғанимат
билан улашинг
1. китобий Урушда ёки овда қўлга киритилган нарса, ўлжа.
-
Ҳусайн Бойқаро мерганлар билан бирга тантанали ов ҳафталари тузиб, қорли саҳроларга сурон солар, катта ғанимат билан қайтарди. Ойбек, Навоий
-
Қалдирғоч учиб кетаётиб, ғаниматини тутаверади, ерда эса ожиз бўлиб қолади. Газетадан
2. Умуман, қўлга кирган, эга бўлинган нарса.
-
Ўғиллари ўттизинчи йилларда оталаридан мерос қолган ғаниматларни чўнтакка солиб, минг машаққатлар билан Машҳадга қочган эди. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
Ҳатто бизнинг давримизда келиб чиққан Ёз неъмати — қиш ғанимати деган мақол ҳам консерва шарофатига айтилгандир. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
3. Шахс, ҳолат ёки нарсанинг мавжудлиги вақтинчалик, ўткинчи ва қайтмайдиган эканини билдиради.
-
Дам ғанимат. Ёшлик ғанимат. Вақт ғанимат
-
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла Безамоқ чоғидир умр дафтарин. Ғ, Ғулом
-
Гулчеҳрага эри билан тотувлиги ҳам ғаниматдек туюларди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Биз ҳам ғанимат, бугун бормиз, эртага ўзи билади. М. Мансуров, Ёмби
ҒАНИМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ANIMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғанимат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар