ғарғара
билан улашинг
1. тақл. с. Сув ёки бошқа суюқ нарсани оғизда тутиб, томоқни чайганда чиқадиган товушни билдиради.
-
Ғарғара қилмоқ.
-
Йўлдош жуда чарчаган. Бунинг устига-устак томоғи шамоллаган эди. Намакоб билан ғарғара қилиб юриб, кечагина зўрға тузатиб олди. А. Мухтор, Чинор
-
Сут билан оғизни чайқаш ва ғарғара қилиш томоқ оғриғи, бодомсимон безларга наф бўлади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. Ўлим олдидан томоқдан чиқадиган хирқироқ товуш.
-
ўғлини аллақайси гулгун базмдан чақириб олиб, ўлим тўшагида ажал ғарғараси тутиб ётган қари граф ҳузурига юборади. Х. Султон, Бир оқшом эртаги
-
Келса, жиянининг томоғига ғарғара келиб қолган экан. Зиёда бош томонда, Гулнора қиз оёқ томонда унсиз йиғлаб ўтиришибди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
1. махс. Арқон ёки занжир ёрдамида бирор нарсани тортиш, кўтариш учун хизмат қиладиган мослама, ўққа ўрнатилган ғалтак; чиғир.
-
Қўра яқинига қазилиб, устига ғарғара ўтқазилган бир қудуқ у ердагиларнинг сув манбаи эди. С. Айний, Қуллар
2. Катта чарх, девчарх; чархли дастгоҳ.
-
Пиллакаш пилла ипининг учини топиб, бир-бирига чирмашиб кетган пилла ипини ғарғарага ўрнатилган дугга ўрар эди. Газетадан
ҒАРҒАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ARG‘ARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғарғара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар