ғингши
билан улашинг
1. Увлаш, вовуллашдан кўра инграшга яқинроқ товуш чиқармоқ.
-
Олапар Болтабойга чиноқ қулоқларини қисиб суйканди-да, ғингшиб қўйди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
-
Тумшуғини олдинги оёқларига қўйиб ётган ит эринибгина ғингшиди, сўнг бирдан хуруж билан вовуллашга тушди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Маъносиз ёки маъносини илғаб бўлмайдиган товушлар чиқармоқ.
-
Уйқуга қонмаган қизча эса инжиқланиб, бувисининг оёғига суйкалган кўйи ғингшимоқда эди. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
Чойгум тарақ-туруқ қилиб, тун сукунатини бузиб юборди. Ўз каравотида ётган Зоиржон ғингшиб қўйди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. кўчма салб. Зорланувчи, нолиш билдирувчи ёқимсиз, бўлмағур гаплар қилмоқ.
-
Машаққатли юришлардан зериккан хотини ғингшийвериб, доим унинг жонига тегар, кўзига дунёни қоронғи қиларди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Али маҳрам билан анави валиаҳд ўғли то ҳануз, Авазга бекор раҳм қилдингиз, энди бизни бадтар мазахлайди, деб юрибди экан. С. Сиёев, Ёруғлик
ҒИНГШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘INGSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғингши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар