ғишт
билан улашинг
Қолип ёрдамида лойдан тўртбурчак шаклида қуйиладиган қурилиш материали.
-
Хом ғишт. Ғишт қуймоқ. Ғишт термоқ. Қолипсиз ғишт битмас, режасиз иш битмас. Мақол
-
Атрофимдаги иморатларнинг кўпи пишиқ ғиштдан, баъзилари хом ғиштдан бўлса ҳам, кўкракдор қилиб солинган. Шукрулло, Сайланма
-
Бердибой яхши бир нонвой, ўртача арракаш, ғишт терувчи эди. А. Қодирий, Кичик асарлар
ғишт сўзи қатнашган жумлалар:
Ғишт қолип(и)дан кўчди
-
Энди ғишт қолипдан кўчган эди. Сайёра муросага келди. Исмоилнинг алимент тўлашини сир тутди. П. Қодиров, Қалбдаги қуёш
Гўрига ғишт қаламоқ
ҒИШТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ISHT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғишт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар