ғудран
билан улашинг
1. Ўзича нималардир демоқ, гапирмоқ.
-
Қамар раис яна алланималар деб ғудранди-да, дарвозани қарс ёпиб чиқиб кетди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Жанжалнинг ҳидини сезган Сарви хола ғудраниб, стол устига дастурхон ёзишга тутинди. Муштум
-
Ичкарида кимдир ғудранди, унга қандайдир аёл товуши қўшилди. Н. Фозилов, Дийдор
2. Гап-сўзидан тутилиб, тайинсиз гап қилмоқ; довдираб, телба-тескари гапирмоқ.
-
Бу саволдан раис дудуқланди, партия ташкилотининг секретари ғудранди, ферма мудири чайноқланди. Муштум
-
Директор Абдусаид амакидан бу гапни кутмаган экан, довдираб қолди. Ҳуши учиб ғудранди. М. Мансуров, Ёмби
ҒУДРАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘UDRAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғудран сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар