гажак
билан улашинг
1. Юзнинг икки чеккасига ёки пешонага ҳусн учун тушириб қўйиладиган ярим ҳалқа шаклидаги соч; зулф.
-
Гажак қўймоқ.
-
Бегимжон икки чеккасидаги гажагини силкитиб, муштларини белига тираб турган эди, Адолат ўшқириб берди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. этн. Олтин, кумуш ва шу кабилардан эгик ҳолда ясалиб, чаккага тақиладиган безак буюми.
-
Сухсур олиб боқмайди, Гажагини тақмайди, Ишламаган дангаса Кўпчиликка ёқмайди. Қўшиқлар
3. сифатдош 3 Эгилган, қайрилган.
-
Думи гажак ўрдак.
-
Кўпларнинг қўлларида дастаси гажак, кунгурадор ҳасса, лабларида жим-жима муштук. Ҳ. Назир, Ҳайкал
-
Камохонов, илтимосига хўп деган жавобни кутиб, савол аломатидай гажак бўлиб турганида, телефон жиринглаб қолди. А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун.
-
Ўйнаб, думини гажак қилиб, сағрисига ташлаб, Гаждумбек [от] кетиб бораётибди. Гўрўғли
ГАЖАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAJAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гажак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар