гардиш
билан улашинг
1. Буюмнинг айланма сирти; чамбар, чамбарак.
-
Чилдирманинг гардиши. Ғилдирак гардиши.
-
Раъно.. дўпписини қозиққа илиб, гардиши кенг кигиз қалпоғини олиб, устига ура-ура, чангини қоқди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Доира шаклидаги нарса; доира.
-
Ойнинг гардиши. Қуёшнинг гардиши.
-
Ҳа, ой атрофида гардиш ясади: эртага ҳаво яхши бўлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
[Ойниса] Патирларни дастурхонга тугди, устига кеча бозордан олиб келган икки гардиш ҳолвани қўйди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
гардиш сўзи қатнашган жумлалар:
Фалакнинг гардиши
-
Фалакнинг гардишини қарангки, ўша қариб уйланган отаси ҳали ҳаёт, онаси эса ёшгина оламдан ўтиб кетди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар.
-
Фалакнинг гардиши билан лўли қиз подшога кўнгил берибди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
ГАРДИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GARDISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гардиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар