гардан
билан улашинг
1. Гавданинг бош билан елка орасидаги қисми; бўйин; бўйиннинг орқа қисми.
-
Полвон ўрнидан турди, нима қилишни билмай, гоҳ пешонасини уқалар, гоҳ гарданини қашир эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Сочлари чаккаси ва гарданигача тушган, елкасига фотоаппарат илган ёшгина новча сариқ йигитча ҳаммага бир-бир жилмайиб турарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Гарданига олмоқ
3. 1) ўз устига олмоқ, зиммасига олмоқ.
-
Ишнинг оғирини ўз гарданимга оламан: пули, озиқ-овқат, асбоб-ускунаси, улови мендан; меҳнат — халқдан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
4. 2) иқрор бўлмоқ, тан олмоқ, бўйнига олмоқ.
гардан сўзи қатнашган жумлалар:
Гарданига юкламоқ (ёки қўймоқ)
-
Директор бу ишни унинг гарданига юклади. Пахтачиликдаги энг оғир ишлар машиналар гарданига юкланди. Гарданига тушмоқ Зиммасига тушмоқ.
-
Енгсалар — нур устига нур. Енгилсалар — масъулият Анварнинг гарданига тушади. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
ГАРДАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GARDAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гардан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар