гард
билан улашинг
1. Чанг, ун, кўмир кабиларнинг юқи.
-
Ун гардин
-
Тегирмонга кирганнинг кипригига гард илашади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
дўл тагида шўх айланаётган ялпоқ катта тош атрофидаги ун гардларини сидирар, тегирмон тошининг ғув-ғувида ҳеч нарса эшитилмасди. Ш. Тошматов. Эрк қуши.
2. кўчма Доғ, нуқсон.
-
Муборак номига гард юқтирмай яшамоқ.
3. кўчма Зарра, белги, асар, нишон.
-
Рўпарамда чордана қуриб ўтирган бу ажойиб мўйсафиднинг бошига йиллар оппоқ гардини аямай тўкибди-ю, лекин вужудини сўндиролмабди. А. Ҳасанов, Яшариш
-
Қўшиқчи англаб шу чоғ Темирохун дардини, Чеҳрасига ўрнашган Қайғу, кулфат гардини. Ғайратий
гард сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзига гард юқтирмаслик
-
Ҳамма ҳайрон: ўзига гард юқтирмайдиган, гап тегизмайдиган абжир қиз негадир шунча мазахларга чидаб, индамай юрибди? Газетадан
-
Отам умрининг охиригача ўз шаънига, оиласи шаънига гард юқтирмаслик, одамлардан дакки-дашном эшитмаслик учун интилган. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
ГАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing