гаранг
билан улашинг
1. Қулоғи эшитмайдиган, кар.
-
Гаранг одам,
-
Бу гаранг оловни ҳам ўзи ёқади, ўчиришда ҳам ўзи сув сепади. А. Қодирий, Обид кетмон
2. кўчма Боши қотган, нима қиларини билмай гангиб қолган; ганг.
-
Болаларнинг жавдираган кўзлари отада. Ота эса нима қиларини билмай гаранг. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Гаранг бўлмоқ
4. 1) қулоғи битиб, эшитмайдиган, кар бўлиб қолмоқ.
-
Автомат тириллашидан гаранг бўлган ўн уч немис бараварига қўл кўтариб, ўрнидан турди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. кўчма 2) нима қиларини билмай, гангиб қолмоқ, гангимоқ.
-
Уста ҳийлагача тили сўзга келмасдан, гаранг бўлиб қолди. О. Ёқубов, Ларза
-
Мурод мирзонинг хабари эр-хотинни ҳам, Майнани ҳам гаранг сиқиб қўйди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
— Жонгул куни билан йиғлайвериб, ҳаммамизни гаранг қилиб юборди-ку, — деди Худойқул ака Умарқулга. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири
-
Бу мол билан сен ҳам сарсон бўлмагин, Беҳуда ўзингни гаранг қилмагин. Алпомиш
ГАРАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GARANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гаранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар