маданият
билан улашинг
1. Жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида қўлга киритган ютуқлари мажмуи.
-
Бугунги Тошкент — йирик саноат, фан ва маданият марказларидан бири. Саодат
-
Алифбо — инсон ҳаётининг, инсон камолининг энг буюк ижодиёти; жаҳон маданияти, бутун илм, ўлмас бадиий, фалсафий, ахлоқий бойликлар шу ҳарфларга асосланган. К. Яшин, Ҳамза
2. Бирор ижтимоий гуруҳ, синф ёки халқнинг маълум даврда қўлга киритган шундай ютуқлари даражаси.
-
Мусиқа маданияти. Нутқ маданияти.
-
Ҳар икки йилда ўтказилаётган бу кинофорум унда қатнаша-ётган мамлакатлар кино маданиятида катта воқеа бўлаётир. Газетадан
-
Ислом маданиятини ривожлантиришга катта Ҳисса қўшган муҳтарам зотларнинг номлари бутун оламга машҳур. К. Яшин, Ҳамза
3. Ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифат.
-
Маданиятдан орқада қолмоқ. Маданиятга эришмоқ.
-
Одамларнинг хулқ-атвори, маданияти ана шу бойликларга, хусусан, нота бўлган муносабати билан ўлчанади. Газетадан
-
Тарбиячи сўз билан таъсир қилиш маданиятини эгаллаши зарур. Фан ва турмуш
4. Маданиятли шахс талабларига жавоб берувчи шароит.
-
Депутатнинг халқ фаровонлигини ошириш, турмуш маданиятини юксалтириш борасидаги ишларидан меҳнаткашлар мамнун. Газетадан
5. қ.х. (Ўсимлик ёки экиннинг турларини) етказиш, ўстириш, етиштириш.
-
Хусусан, деҳқончилик маданияти бобида илгарилаб кетди улар. Н. Ҳайитқулов, Ер тафти
МАДАНИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MADANIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маданият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар