маданий
билан улашинг
1. Маданиятга оид, маданият, илм-маърифат билан боғлиқ, маданият соҳасидаги.
-
Маданий инқилоб. Маданий эҳтиёжлар. Маданий мерос.
-
Корхонада ёшлар ўртасида маданий тадбирлар кўплаб ўтказилади. Газетадан
2. Маданиятли, маданиятни эгаллаган; маданиятга эришган, маданият талабларига жавоб берадиган.
-
Маданий одам. Маданий оила. Маданий қишлоқ. Маданий ҳаёт.
-
Кўпчилиги уларга ёқди хушмуомала, маданий одамлар экан. Таниш башаралар
-
Музей, театрларга қатнайман тез-тез Маданий бўлсин-да бу уч зумрашанг! А. Мухтор.
3. қ. ҳ. Киши қўли, меҳнати билан экиладиган, етиштириладиган.
-
Маданий экинлар. Маданий ландшафт.
-
Маданий ўсимликлар етиштириладиган тупроқ тоғ жинсларидан ўзининг унумдорлиги билан фарқ қилади. Фан ва турмуш
-
Бизнинг мўътадил иқлимимизда асаларилар ёввойи ва маданий ҳолда кўплаб учрайди. М. Тўйчиев, Асаларичилик
МАДАНИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MADANIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маданий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар