гавда
билан улашинг
1. Инсон ёки ҳайвон танасининг умумий кўриниши; жусса, қад.
-
Жўрабой отанинг узун қотма гавдаси қоронғида кўздан ғойиб бўлди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Қиз семиз гавдасига ярашмаган эпчиллик билан лип этиб олдинга ўтди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Тан, тана (вужуд билан жон қарама-қарши қуйилганда).
-
Йўқ, юрди эмас, оёқларини ихтиёрига қарши судради. Лекин жони қолиб, қуруқ гавдаси кетар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Жонсиз тана, мурда, жасад.
-
Дарвозадан ўн одим нарида боши танидан узилган уч кишининг гавдасига йўлиқдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Бирор нарсанинг борлиғи, танаси, кўриниши.
-
Ҳовли ўртасида чирик гавдаси ўрадай ўпирилган қари баҳайбат тол. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мудҳиш бўлиб кўринар Тунда тоғлар гавдаси. Ғайратий
ГАВДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAVDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гавда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар