гавдалан
билан улашинг
1. Кўринмоқ, кўриниб турмоқ, кўзга ташланмоқ.
-
Ярим йўлга етганда, узоқда қоп-қорайиб гавдаланиб турган адир томондан қууқ деган чўзиқ товуш эшитилди. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Шохдор ола сигир ғира-шира гавдаланиб турарди. Гулдаста
2. Хаёлан кўз олдига келмоқ, назарида пайдо бўлмоқ.
-
Ўша жанг тафсилотини эслаганимда, барча қуролдош дўстларим кўз олдимда бирма-бир гавдаланади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Яна онасининг ўлим олдидаги қиёфаси кўз ўнгида гавдаланди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
3. айнан Акс этмоқ, мужассамлашмоқ, кўринмоқ.
-
Бу томонда ниҳоятда зийнатланиб бино қилинган олий иморатлар бўлиб, шаҳар усталарининг ҳамма санъат ва маҳоратлари шу биноларда гавдаланар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ГАВДАЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAVDALAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гавдалан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар