грим
билан улашинг
1. Махсус бўёқлар, ясама соч, соқол ва шу кабилар ёрдамида актёр қиёфасини ўзгартириш санъати.
-
Грим қилмоқ.
-
Томоша бошланишига ҳали ўн тўрт минут бор. Артистлар грим қилиб бўлишган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Спектаклнинг бошланишига ҳали анчагина вақт борлигига қарамай, у [Обид Жалилов] грим қилишга ўтириб, Мажидиддин қиёфасига кира бошлади. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
2. Актёрни муайян қиёфада кўрсатиш учун ишлатиладиган махсус бўёқ, ясама соч, соқол ва шу кабилар
-
Гримда ўйнамоқ. Гримни артиб ташламоқ.
-
Ҳамза қўйган спектаклларида саҳна жиҳозларига, артистларнинг кийим-кечак ва гримларига жуда катта эътибор берган. Газетадан
ГРИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GRIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
грим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар