ҳангома
билан улашинг
1. Бир неча киши ўртасида кўтаринки руҳдаги, ширин, хушчақчақ суҳбат.
-
Ҳангома қилмоқ.
-
Яшил уватларда завқли қўшиқлар, Шавқли ҳангомалар бўлар кўп шинам. Ғ. Ғулом
-
Қуюқ зиёфат, ўйин-кулги, ҳангома ярим кечагача давом этди. Ж. Шарипов, Саодат
-
Содда ва самимий ҳангома билан чой ичилар экан, дарахтлар орқасидан ҳўнграб йиғлаган товуш эшитилди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қизиқарли, кишини ҳайратга соладиган воқеа.
-
Қизиқ ҳангомалар айтиб, кўнглини хуш қиладиган кишилар бор эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Шундай қилиб, ёр-биродар, трамвайлар ҳангомаси ҳозирча тура турсин, энди гапни биринчи автобазадан эшитинг. Муштум
-
Энанг кўчада туққанми, бу нима ҳангома! Ойбек, Танланган асарлар
-
Шаҳар саноат корхоналарини газлаштиришдаги ҳангомаларни гапириб, таъбни хуфтон қилмай қўя қолайлик. Муштум
ҳангома сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳангома қилмоқ
-
У-бу тўғрисида бирпас ҳангома қилиб Ўсаржон жўнаркан, Дадамат уни пешинда бедана паловга таклиф этди. Ойбек. Олтин водийдан шабадалар.
-
Иложи бўлса, ишни қўйиб, ҳангома қилгимиз келади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
ҲАНГОМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HANGOMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳангома сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар