ҳа
билан улашинг
1. юклама Жавобда бирор фикрни тасдиқлашни, розиликни билдиради.
-
— Шу гаплар тўғрими? — Ҳа. — Шу йигит укангизми? — Ҳа.
-
Ҳа, рост, беморларнинг кўпи ҳар ердан келган одамлар С. Кароматов, Олтин қум
-
— Ҳа, — деди Ориф Носиров. — Қадимда сайёрамизда фазогирлар бўлишгани тўғрисида баъзилар айтишган. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Бирор фикрни, фактни алоҳида қайд этади, таъкидлайди.
-
Муқаддам бир нафас қулоқ солиб, бу куйни аввал ҳеч қаерда эшитмаганини сезди. Ҳа, бу янги куй эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳа, бечоранинг бошига мушкул иш тушиб турипти. А. Қаҳҳор, Оғайнилар
3. Кутилмаганда бирор янги нарса, ҳодиса, фикр ёдга тушганда, бирор кимса ёки нарсани эслашга уринишда, суҳбат мавзусини ўзгартириш каби ҳолларда айтгандай, айтмоқчи деган маънони билдиради ёки шу сўзларга хос маънони таъкидлаб, унга эътиборни тортади.
-
Ҳа, яна бир янгиликни эшитинг
-
Оти қурсин Ҳа, айтгандек, ошингизни ейсизми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Ҳа, гап бу ёқда денг! — деди сўзларни урғуларга бўлиб. С. Кароматов, Олтин қум
-
Бир ойдан бери минамиз-ку, янги от, янги фойтун. Катта майдондаги саройда. Ҳа, қўшишни, ҳайдашни биласанми? Ойбек, Танланган асарлар
1. Сўроқ ва тахмин маъноларини таъкидлаш учун ишлатилади; сўроққа эътиборни жалб этади.
-
Ҳа, нега рангинг бўзариб кетди? Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
-
Ҳайдар ота уни очиқ чеҳра билан қарши олишга ҳарчанд уринса ҳам, Асрорқул зийраклик қилиб: — Ҳа, зерикканга ўхшайсан-ку, — деди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Ҳа, уста, тинчликми? Мирмуҳсин, Меъмор
2. Ундов гаплар таркибида (я товуши турлича — кучли, чўзиқ ва бошқача айтилиб) маъқуллаш, норозилик, таажжуб каби ҳис-туйғуларни ифодалайди.
-
— Ҳа, ноинсоф, ҳа, кўппак! — Қоратой бойни сўка бошлади Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳа, баракалла катта хўжаликка хўжайин бўласиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Ҳа-а! — деб юборди Зиё ака ва бир оз ўйлагандан кейин сўради: — Буни сиз аниқ биласизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бирор иш-ҳаракатга ундашни, шу маънода қўллаб-қувватлашни билдиради.
-
Ҳа, бўла қолинглар, вақт кетяпти. Ҳа деган туяга мадор. Мақол
4. Бирор иш-ҳаракатга ундаш, қисташ маъноларини англатади.
-
Ҳа, тез бўл. Ҳа, қараб турасанми?
-
Одамлар Тожибойни тартибга чақириб чуғурлашди: — Ҳа, сал оғир бўл! Енгиллик қилма! П. Турсун, Ўқитувчи
5. Таажжуб, норозилик, рад этиш каби маъноларни англатади.
-
Ҳа, нега бундай дейсиз? Ҳа, гуноҳимиз нима?
-
— Ҳа, Бўтабой ака, бемаҳалда нима қилиб юрибсиз? Тинчликми? — Тинчлик, — деди Бўтабой. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Бировга мурожаат қилганда, ҳой ёки ҳо сўзлари ўрнида ишлатилади.
-
Карим, ҳа Карим, менга қара.
ҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингҲА сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲА сўзига берилган маънолар
ҳа сўзига янги изоҳ қўшинг
ҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар