ҳап
билан улашинг
тақл. с. Оғизнинг тез очилиб-ёпилишини, шунда чиқадиган товушни билдиради.
ҳап сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳап этмоқ (ёки демоқ)
-
Ит ҳап этиб тишлаб олди. Бўри ҳап этиб ташланди.
шв. унд. с. Жим!
-
Ая! Рисолат хола шошиб, Абдувалига ўгирилди. — Ҳап, — кўрсаткич бармоғини лабларига босиб, Ҳабиба хонимнинг уйи томон кўз ташлаб олди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Хариш отга ўхшаб тайсалламай ҳап турсанг-чи! С. Аҳмад, Чўл бургути
-
— Ҳап ўтир, тирмизак, — ҳисобчи болани жеркиб берди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ҲАП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳап сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар