ҳошия
билан улашинг
1. Кийим, мато ва шу кабиларнинг айланаси, чети.
-
Белида ҳошиясига ғазал битилган қийиқ, оёғида қўнжи тор ағдарма этик К. Яшин, Ҳамза
-
Мен кетдим, деб ҳошияли титилган қалин портфелни қўлтиқлаганча. хонадан чиқди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Қамчи янги қизил тўн кийган. Ҳошиясига аллақандай живир-живир гул нақшланган бу тўн унинг паст бўйига, қотма гавдасига жуда ярашиб тушибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Кийим, мато кабиларнинг четига, айланасига тортилган, солинган нарса (лента, нақш ва шу кабилар).
-
Уларнинг кўзлари Пўлатжоннинг кўкрагидаги орден, медаллар, елкасидаги погон, енгидаги ялтираган сариқ ва ҳаворанг ҳошияларда эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Оқ тунука парчаси текис қилиб қирқилган атрофларига усталик билан болғанинг учида нозик жимжима ҳошия солинган эди. И. Раҳим, Ихлос
-
Чеккасига кўра ҳошия тутилган байроқ олдинда хомушлик билан силкиниб, ҳилпираб борарди. С. Зуннунова, Гулхан
3. Китоб ёки дафтар варағи атрофидаги хат ёзилмай очиқ қолдирилган қисм.
-
кўксини ўртаётган ўкинч, алам, ҳақорат патқаламни бир дам тўхтамайди, варақнинг икки бети ҳошиялари ажи-бужи майда ҳарфлар билан тўлаверади. С. Сиёев, Ёруғлик
4. тарихий Араб тили грамматикасидан Мадраса талабалари учун тузилган қўлланма (лексик ва грамматик хусусиятларга доир изоҳлар мажмуи).
-
Соҳиб ўғли мадрасада Ҳошиягача ўқиган, янги усулда таълим-тарбия курсини тугатган. Газетадан
-
Уларнинг [толиби илмларнинг] қай бири “Қофия”да, қай бири Ҳошияда, қай бири Шамсияда. Ойбек, Навоий
5. Ҳошия (хотин-қизлар исми).
ҲОШИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOSHIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳошия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар