ҳу
билан улашинг
айнан Ҳов И.
-
Ҳу, қорайиб кўринган нима? Ҳу, дарёда чўмилганларимиз эсингда борми? Ҳу анави кунги гап нима бўлди?
-
Ҳу ана у ерга идора, клуб тушади. Мана бу тўқайнинг ўрни боғ бўлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳу бир вақтда юборган ҳикоям энди чиқибди. А. Қаҳҳор, Сароб
ундов сўз Қарғиш, сўкиш ифодаловчи сўз-иборалар билан бирга қўлланиб, кучли қаҳр, ғазаб, нафрат ҳис-туйғусини билдиради.
-
Ҳу, ер ютсин сени!
-
Девор устида турган ўн икки ёшлардаги бир қиз девордан кесак кўчириб олиб, мулла Норқўзига ўқталди: — Ҳу, ўл, турқинг қурсин! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
унд. с. дин. Илоҳий кучга ёрдам сўраб мурожаат қилганда айтиладиган нидо.
-
Ҳасан ҳақ! деб, ҳу! деди, Ғиркўк отини чу деди. Равшан
-
Бу мудҳиш, машъум базмга ҳалиги ялмоғиз фолбиннинг хаста овоз билан вайсаши қўшилди: — Ё султон! Ё чилтан! Ҳу, ҳу, ҳу! Ойбек, Танланган асарлар
тақл. с. Қумри, ғуррак каби қушларнинг сайрашидаги товушни билдиради.
-
Мусича, ғурраклар ғуруллаб, ҳу тортиб боққа оройиш бериб, нағмасозлик бир муносиб ярашиб турибди. Равшан
ҲУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲУ сўзига берилган маънолар
ҳу сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар