ҳосил
билан улашинг
1. Экин, дарахт кабилардан етиштириладиган, олинадиган дон, сабзавот ва шу кабилар
-
Халқим етиштирган ҳосил чўғига Баланд тоғлар ҳайрон қараб турибди. А. Орипов, Йиллар армони. тарвузнинг энг қимматли навлари экилиб, мўл ҳосил олинди. Газетадан
-
Самарқанд атрофидаги боғларда мевали дарахтларнинг шохлари, етилган ҳосилдан эгилиб, ерга салом беради. Саодат
-
Бу йил ҳосил миқдоридан ташқари тола сифатига алоҳида эътибор берилади. Газетадан
2. Ҳосил (эркаклар исми).
ҳосил сўзи қатнашган жумлалар:
Ишонч ҳосил қилмоқ
Мурод ҳосил бўлмоқ
-
Бу билан мурод ҳосил бўлмайди: каттароқ миқёсдаги ишни ўйлаш керак. К.Яшин. Ҳамза, Сен йўлиқиб ҳосил бўлди муродим Нурали
Қаноат ҳосил қилмоқ
Ҳосил бўлмоқ
-
Тўғон битиб, жар ўрнига катта кўл ҳосил бўлди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Реакторда ҳосил бўладиган иссиқликни чиқариб ташлаш учун икки контурли система қўлланади. Фан ва турмуш
-
Ёш йигитнинг кўнглида томчилардан ҳосил бўлган севги тобора чуқурлаша берди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ҳосилга кирмоқ
-
Ҳовлиларда ҳосилга кирган нок, олмалар кўзга ташланади. Ўзбекистон кўриклари
ҲОСИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HOSIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳосил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар