ҳужжат
билан улашинг
1. Кимсанинг кимлигини (шахсиятини), машғулотини, бирор ташкилотга аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома (паспорт, гувоҳнома, талабалик билети, аъзолик билети ва шу кабилар).
-
Эркак киши ичкарига кирди ва соат чўнтагидан ҳужжатини олиб кўрсатди. Ў.Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Муҳиддиннинг ўрта мактабни кумуш медал билан тамомлагани, агрономия мактабида ўқигани ҳақидаги ҳужжатларни кўздан кечириб, бир чеккага суриб қўйди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Инспектор ҳужжатларимни синчиклаб текширди. С. Сиёев, Ёруғлик.
2. Бирор иш-фаолият ёки нарсага ҳақ-ҳуқуқ ва шу кабиларни кўрсатувчи, тасдиқловчи иш қоғози.
-
Эрталаб бориб, жўнаш учун керакли ҳужжатларни олди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Қумқишлоққа ишга борасиз. Мен ҳужжат ёзиб бераман. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Хўжабеков — раис, Саидғози — унинг қўл остида юрган кичик бир одам., барча ҳужжатларда Хўжабековнинг қўли. С. Анорбоев, Оқсой
-
Улар савдо-сотиқ ҳужжатини расмийлаштиргач, ҳақиқий зиёфат бошланиб кетди. К. Яшин, Ҳамза
3. Илмий, ижтимоий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ёзувлар, суратлар, асар ёки адабиётлар.
-
Урхун-Енисей ёзувлари энг қимматли тарихий ҳужжатлардир.
-
Умид келибоқ профессорнинг мақоласини ёзишга киришиб кетди. Китоблар титди, газеталарда босилган ҳужжатларни ўқиб чиқди. Мирмуҳсин, Умид
-
Ҳозир шаҳримизда ана шу муҳим ҳужжат катта қизиқиш билан муҳокама этилмоқда. Газетадан
ҲУЖЖАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUJJAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳужжат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар