ҳужра
билан улашинг
1. Киши яшайдиган кичкина хона, уйча.
-
Раъно шу сўзни айтиб, орқасига қайта берди, эшикни боягича ёпиб, ҳужрадан йироқлашди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Чўлда мен ўзимга кичкинагина ҳужра қуриб олганман. Ўзбекистон қўриқлари
-
Давлатёр қайтди. Элмурод чий тўсиқлик айвон олдида
-
аста одимлаб, ўз ҳужрасига ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи.
2. тарихий Мадраса, қорихона ва масжидда шогирдлар, домуллалар яшаши учун ажратилган кичик хона(лар).
-
Бу ҳужраларнинг кўпчилиги бир эшикли ва олди равоқли бўлиб, одам ҳам, ҳаво ҳам, зиё ҳам ўша бир эшикдан кирарди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Мадраса ҳужраси сочади зиё, Асрлар қаърига зулматни қувиб. А. Шер.
ҲУЖРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUJRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳужра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар