ичик
билан улашинг
1. Кучли даражада кўришиш, етишиш иштиёқида бўлмоқ, муштоқ бўлмоқ.
-
тушида ҳам, ўнгида ҳам Шодасойни кўриб, ёлғиз ичикиб ўтирган Шарофат хола ўғлининг юзига қарамади ҳам А. Мухтор, Чинор
-
Ойимнинг ишлари шунақа. Жўжалардан бирпас ажралсалар, ичикиб қоладилар. Ҳ. Назир, Маёқсари
-
— Кўп ичикмай тур, хотин. ҳали-замон чўзилиб кириб ҳам келар, — деди Холмирза. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
2. Ота-онани соғиниб касал бўлмоқ (болалар ҳақида).
-
Туйнукка қараб чақирсак, отамиз келар экан, деб ўчоқнинг мўрисига бош суқиб чақиришадиган бўлишибди. Қўйинг-чи, иккови ҳам ичикиб, озиб-тўзиб, ҳалок бўлибди-да. П. Турсун, Ўқитувчи
ИЧИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ICHIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ичик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар