ичкари
билан улашинг
1. зид. Хона, ҳовли, қалъа ва шу кабиларнинг ички қисми, ички томони; ташқари.
-
Ҳамдамформа, маълум бир ҳовлининг орқасига ўтиб, ўзига таниш бўлган бир деразадан ичкарига қаради. С. Айний, Қуллар
-
Биронта таниш кўринмагач, ўзи ичкарига кирмоқчи бўлган эди, қоровул уни тўхтатди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Овоз энди ичкаридан эмас, ташқаридан эшитилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Рулда кексароқ киши ўтирар, ичкарида уч-тўртта аёл бор эди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Маълум жой, майдон, ҳудуд ва шу кабиларнинг бошланишдан ўрта қисми, марказ томони: ич қисм, ич томон.
-
Шаҳар ичкариси. Мамлакат ичкариси. Боғнинг ичкариси.
-
Беҳисоб йўллар чўл ичкарисига тармоқланиб кетган. Ўзбекистон қўриқлари
-
— Ҳў анови нашватини қаранг, ўғлим, — деди у, девордан анча ичкарида меваларининг кунгай томонлари қизариб турган нашвати дарахтига имо қилиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. этн. Ҳовлининг ташқи ҳовлидан девор билан ажратилган, аёллар я болалар турадиган қисми; ички ҳовли.
-
Марямхон ўн тўққиз ёшида, бундан саккиз-тўққиз йил илгари бу уйга, мусулмон ичкарисига қамалган. Ойбек, Танланган асарлар
4. Ич томонда жойлашган; ички.
-
Доя келгандан сўнг, ичкари ҳовли эркак зотидан тозаланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Саодатхон Латофатни мулойимлик билан ичкари уйга таклиф қилди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Ичкари дарвозанинг чап ёнидан тоза кўрай, деб Оққиз ўтди. Эрали ва Шерали
-
Ичкари ҳовлида кекса Меъмор атрофида сизи ва хотини шумшайиб ўтиришарди Мирмуҳсин, Меъмор
ИЧКАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ICHKARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ичкари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар