ички
билан улашинг
1. Ич қисмда, ичкарида жойлашган; ичкариги, ичкаридаги.
-
Ички ҳовли, Ички эшик.
-
Ойқиз Олимжондан келган хатни нимчасининг ички чўнтагига яширди-да, дарров ўрнидан турди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. зид. Ич қисм (томон)га оид; ташқи.
-
Журналнинг ташқи ва ички безалиши изчил такомиллаштириб борилмоғи керак. Газетадан
-
Бинонинг ички пардози ҳали унча битмагани учун чойхона ҳали бу ерга кўчмаган, бино ҳозирча клуб вазифасини ўтаб турар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Мамлакат, давлат, ташкилот ва шу кабиларнинг ўз ичида ва ўз иши билан боғлиқ бўлган.
-
Давлатнинг ички ишлари. Ички имкониятлар. Ички низолар. Ички ва халқаро ҳаётга оид масалалар.
4. Кишининг руҳий дунёсига, кечинмаларига оид.
-
Унинг оқиш юзи ички кечинмаларини узлуксиз акс эттирарди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Кишининг ички ҳиссиётини юзидаги ўзгаришлардан тезда пайқаб олувчи Исломхўжа қизидаги алам-изтиробнинг изларини дарҳол сезди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Аравакашнинг ички ҳолатини сезиб турган Бадиа чидаб туролмай, дарҳол отасини туртди: — Сув берайми, ота? Мирмуҳсин, Меъмор
5. тарихий (-лар қўшимчаси билан) Темурийлар, бобурийлар ва шайбонийлар салтанатида ҳукмдор саройида хизмат қилувчи навкарлар, хос қўшинлар; ҳукмдорга яқин мулозим ва беклар.
-
Шайбонийхон кўшкнинг юқориги қаватида пешин намозини ўқиб бўлган ҳам эдики, ясовул кириб, Султон Али Мирзо бир неча ичкилари билан қалъадан хон ҳузурига келганини айтди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ички сўзи қатнашган жумлалар:
Ички аъзолар
Ички касалликлар
Ички кийимлар
ИЧКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ICHKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ички сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар