Izoh.uz сайтида ил сўзининг изоҳи ва маънолари

ил

фл

1. Мих, қозиқ, илгак ва шу кабиларга осмоқ, осиб қўймоқ.

  1. Ҳўл, оғир шинелини ва гимнастёркасини дарахтга илди. Ойбек,Қуёш қораймас

  2. Йигит бошидан қалпоғини олиб, қозиққа илди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Турсунбой ота отнинг бўйнига емтўрвасини илиб шошиб-пишиб, намози шомни ўқиб чиқди. С. Аҳмад, Уфқ

2. Илмоқ ва шу кабиларга олмоқ, тушириб тортмоқ.

  1. Сувдаги хас-хашакларни илиб тортмоқ.

  2. учта эски кўрпани сўкдик. Қовуғидан ипларни игнанинг орқаси билан илиб олдик. А. Ҳамдам, Дўстингдан

3. Отилган ёки юқоридан тушаётган нарсани ерга туширмай тутмоқ, тутиб олмоқ.

  1. Болалар қўлларини чўзиб, сапчиб, сочқиларни илиб олдилар. Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади

  2. Ит жон-жаҳди билан икки сакрашдаёқ пириллаб кетаётган конвертни лунжига ҳап этиб илиб олди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

4. Киймоқ (одатда, енгил-елпи, расман бўлмаган кийиш ҳақида).

  1. У кавушини маҳсисининг учига илиб, ҳовлига тушар экан, хотинига қайта таъкидлади Ҳ. Ғулом, Машъал

ил сўзи қатнашган жумлалар:

Гапни (ёки сўзни ва шу кабиларни) илиб кетмоқ

Бировнинг оғзидан гапни олиб, давом эттириб кетмоқ.
  1. — Ҳа, боятдан бери сенга тикилиб ўтирибман, айланай, — кампир гапни илиб кетди, —ундоқ қарайман, мундоқ қарайман, кўзларимга ишонмайман. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  2. Тўғонбек бир ҳикояни битириб, бошқасини ўйларкан, Биноий сўзни илиб кетди. Ойбек,Навоий

  3. хушчақчақ суҳбат бошланишига илҳақ бўлиб турган Акрамжон Мастура бошлаган аскияни илиб кетди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон

Илиб кетмоқ

Эга чиқмоқ (бошқалардан олдин), ўзиники қилиб олмоқ.
  1. Қизи товуқ фермасида ишлайди. Бир тракторчимиз илиб кетди. Ш. Тошматов,Тонгдаги кўланка

  2. Иннайкейин, ҳозир бўлинглар, қақир ерларга жон кирганда, тағин Теилабой илиб кетмасин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Илиб олмоқ

Тушуниб етмоқ (олмоқ), билиб олмоқ.
  1. Ишдан ҳориб-толиб чиққан Шоқосим чала-чулпа эшитса-да, маънони тез илиб олди. Ойбек,Танланган асарлар

  2. жуда шўх, сергап, ҳар нарсани дарров илиб олади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон

  3. У [Турсуной] устахонага ўтадиган аравакашнинг яллаларини ҳам илиб олган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

Кўзга (ёки назарга) илмаслик

Назар-писанд қилмаслик, менсимаслик.
  1. баъзи бировлар Хотин кишининг қўлидан нима иш келарди? деб назарига илмаган эди. П. Турсун, Ўқитувчи

Оёқ илмоқ

шв. Тўхтамоқ (йўлдан).
  1. Сурнай навоси чиқаётган, қуюқ тутун ўрлаётган тўйхона остонасида оёқ илдик. Т. Мурод, От кишнаган оқшом

  2. Яхшиси, бундай қилсак. Йўлда оёқ илсак: қишлоққа қоронғилатиб кириб борсак. Т. Мурод, От кишнаган оқшом

Қулоққа илмоқ

Сўз(гап)ни эътиборга олмоқ; тингламоқ.
  1. Гапимни уч бора қулоққа илгил. Воқиф.


ИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

IL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
6724
Сўзнинг тескари ёзилиши
ли
Ҳарфлар сони
2
Кўришлар сони
90

ил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
ил сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ил сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+