илон
билан улашинг
1. Судралиб юрувчи, оёқсиз, танаси ингичка ва узун, кўзлари шаффоф қовоқлар билан қопланган жонивор.
-
Бўғма илон. Заҳарли илон. Заҳарсиз илон. Кўзойнакли илон. Оқ илон. Сув илон(и). Қора илон.
-
Илон чаққан ола арқондан қўрқар. Мақол
2. Мучал йил ҳисобида олтинчи йил номи; мор.
илон сўзи қатнашган жумлалар:
Илон йили
Ер тагида (ёки остида) илон қимирласа, билмоқ
-
Ер тагида илон қимирласа, биладиган баззоз шаҳардаги ҳамма воқеалар-дан хабардор эди. М. Осим, Ўтрор
-
Бегойим ер остида илон қимирласа, биладиган қув хотин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ётган илонни (бошини) қўзғамоқ
Илон изи
-
Илон изи йўллар. Илон изи чизиқ.
-
Қизлар ичида ҳали тўғри чокни илон изи қилиб тикувчилар йўқ эмасди. У. Назаров, Замон
-
Илон изи бўлиб кетган ёлғизоёқ йўлни бўрон оқибати-да қум босиб қолган эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Илон пўст ташлайди(ган)
-
Гапларига илон пўст ташлайди.
-
— Ўзингиз ҳам илон пўст ташлайдиган гап қилдингиз-да, — деди у хушомадгўйлик қилиб. И. Раҳим, Ихлос
Илон чиққан
-
Оҳ, онагинанг айлансин, уйимдан илон чиққан! Муштумга ёзадиган гап бор Муштум
-
ўша воқеадан сўнг, оналар таъбирича, илон чиққан бу кўчага [Отабекнинг] биринчи кириши, биринчи жасорати эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Илоннинг ёғини ялаган
-
Мирзакаримбой илоннинг ёғини ялаган одам эди: ҳамма бойлар каби айёр, муғамбир, пухта-пишиқ Ойбек, Танланган асарлар
ИЛОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар