ип
билан улашинг
1. Пахта, хом ипак, зиғир, жун ва шу кабилар толасидан ингичка қилиб йигирилган ёки йигирилмаган тикув, тўқув материали.
-
Пишиқ ип. Хом ип. Машинага ип солмоқ. Ип газлама.
-
[Алиохун] Бир неча минутдан сўнг туриб игнани олди, қаердандир ип топиб, эски, серямоқ кўйлагининг йиртиғини тикишга ўтирди. Ойбек,Танланган асарлар
-
Буни сотиб, чарм, ип, сирач, мум сингари косибчилик учун керакли ашёларни олади. Ойбек,Танланган асарлар
2. Умуман, боғлаш, ўраш ва шу кабилар мақсадлар учун қўлланадиган нарса (масалан, шнур, каноп, чилвир).
-
Ботинка ипи. Мард йигит қўлида аждар ўлади, Номард одам ипни аждар билади. Мақол
-
Тоғаси, сўйилган қўйнинг ипини олди-ю, шошиб, ташқарига чиқиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Пай, ичак ва шу кабилардан чолғу асбоблари учун тайёрланган тор.
-
Мели полвон дуторга аччиқ қилиб сўзлади: — Сени ўйлаб топган Афлотунни кўп ақлли одам ўтган дейдилар-у, фақат ипингни узилмайдиган қилиб ясашга ақли етмабди-да. П. Турсун, Ўқитувчи
4. кўчма айн. Ришта 3.
-
Дўстлик ипи. Муҳаббат ипи.
-
Доирачи, раққоса ва созандалар ўртасида томошабин сезмайдиган нозик алоқа ипи мавжуд. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Ҳаётнинг кўнгли чўкиб кетди, лекин жони чиқиб қолган умид ипини узгиси келмади. Фақат калласини қимирлатиб, хўп деб қўя қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Йўл, чизиқ, хат.
-
Узоқда, кечанинг қора чодирига бурканган дарахтлар устидан ўқлар ҳавода олов ип чизиб учардилар. Ойбек,Қуёш қораймас
ип сўзи қатнашган жумлалар:
Бурнидан ип ўтказмоқ
-
Насиҳат қилманг менга. Бурнига ип ўтказаман, деб ўйламанг. С. Зуннунова, Узилган ип
-
Болагинамга эга чиқиб, бурнидан ип ўтказиб олди бу доғули. С. Аҳмад, Чўл бургути
Ип эшолмайди
-
Сизнинг сарполарингизни кийгандан кейин бирам очилиб кетдики жаннатдаги ҳур-у ғилмонлар ҳам унинг олдида ип эшолмайдиган бўлиб қолдилар. Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси.
Ипидан игнасигача
-
Сиз айтинг, ахир, сиёсатни ипидан игнасигача биласиз, мен нима қилсам бўлади энди? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кечқурун отам ишдан қайтгач, онам йиғлаб-йиғлаб, воқеани ипидан игнасигача айтиб берди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
ИП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ип сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар