ирмоқ
билан улашинг
1. Бирлашиб, катта дарё ҳосил қилувчи ҳар бир айрим кичик дарё.
-
Сирдарё ирмоқлари.
-
Ёлғиз оққан ирмоқ ҳам фойда келтиради, қизим, ахир, оқиб-оқиб, дарёга қўшилади-ку! Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ғайратлар пахта тераётган ерларнинг охирида Зарафшон дарёсининг бир ирмоғи — Қорадарё ўтади. М. Ҳазратқулов, Журъат.
2. Умуман, дарёча, кичик дарё.
-
Бу водийнинг қуёши ҳам бизники, Бахмал қир-у зумрад ирмоқлари ҳам. Ғ. Ғулом
-
Музликлар остидан чиқаётган сув кичик ирмоқ ҳосил этиб оқарди. С. Кароматов, Олтин қум.
ИРМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IRMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ирмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар