ишла
билан улашинг
1. Иш билан машғул бўлмоқ; меҳнат қилмоқ.
-
Далада ишлаяпти. Боғда ишлаяпти.
-
Шунақа, эшон, деҳқон қишин-ёзин ишлайди-ю, кузга бориб илиги қурийди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Миянгизни толиқтирадиган даражада қаттиқ ишламанг. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Меъмор учун бу ерда ишлаётганлар ичида Зулфиқор-у Заврак, Ғаввос Муҳаммаддан яқинроқ одам йўқ эди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Бирор лавозимда фаолият кўрсатмоқ, хизмат қилмоқ.
-
Директор бўлиб ишламоқ. Университетда ишламоқ.
-
Ҳозир Питнакдаги боғчада тарбиячи бўлиб ишлаётир. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ҳаётда хотин-қизларнинг энг биринчи фазилати, майли, у қандай лавозимда ишламасин, уй тутишни билиши, оналик бурчини ўтай олишидадир. Газетадан
3. Ишлов бермоқ.
-
Терини ишламоқ.
4. Ижод этмоқ; яратмоқ.
-
Расм ишламоқ. Фильм яхши ишланибди. Ҳайкал ишламоқ.
-
Бош соврин тавсия этилди — турнир ғолиби тошкентлик усталар ишлаган катта чинни вазани олади. Газетадан
5. Ҳаракатда бўлмоқ, юрмоқ, юриб турмоқ; амал қилмоқ.
-
Тегирмон ишлаяпти. Станок ишлаяпти.
-
У, дала шийпонига етиб келганда, телефон ишлаётгани тўғрисида хабар қилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
6. Хизмат қилмоқ, фаолият кўрсатмоқ.
-
Музейлар ҳар куни ишлайди. Душанба кунлари касса ишламайди.
-
Институтда мароқли учрашувлар клуби ишлаб турипти. Газетадан
-
Ҳозир шаҳарда кўплаб кулолчилик ва наққошлик устахоналари ишлаб турипти. Газетадан
7. физиол. Ўз вазифасини нормал бажармоқ.
-
Чап қўлим ишламайди.
-
-Бектемирдан кўнглим тўқ, — деди Али тажанг, —
-
калласи ишлайди. Ойбек, Қуёш қораймас
8. с.т. Меҳнат қилиб топмоқ.
-
Пул ишламоқ. Бугун юз сўм ишладим.
-
Ўтган йил бир юз ўн саккиз меҳнат куни ишладим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ишла сўзи қатнашган жумлалар:
Ишлаб чиқариш
-
Рационализаторлар томонидан яратилган янгиликлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланмоқда. Газетадан
Ишлаб чиқармоқ
-
Стендларга талабалар ўйлаб топган, ясаган, ижод қилган ва ишлаб чиқарган турли буюмлар тартиби билан қўйилган. Газетадан
-
Хива шаҳар бадиий совға буюмлар фабрикаси ишлаб чиқараётган маҳсулотларни халқ амалий санъатининг нодир намуналари деса бўлади. Газетадан
Ишлаб чиқмоқ
-
Пахта териш машинасининг янги моделини ишлаб чиқдик.
-
Кейинги ярим йил давомида қўйилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Газетадан
Ўз устида ишламоқ
-
Каллали бола экан, мана, ўз устида ишлаб, кўтарилиб кетди. Қайта ишлаш Қайта, бир неча марта ишловдан ўтказиш
-
Бир грамм соф радий олиш учун бир неча тонна уран рудасини қайта ишлашга тўғри келади. Фан ва турмуш.
ИШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ишла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар