ислиқи
билан улашинг
1. Ифлос ҳолатли (кўринишли); исқирт.
-
— Қазисан, қартасан, ахир аслингга тортасан — деди кампир омборни қулфла-ётиб, — Увада, ислиқи тўн, чилвир белбоғнинг хумориси тутгандир! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
У [ўгай она] мурдашўйлардан чиққан ислиқи кийимларни, билмадим, қаердан топиб келтириб, мени уларни кийишга мажбур қиларди. С. Айний, Эсдаликлар
2. Шундай одамга нисбатли ҳақоратни билдиради.
-
— Бой ўлгудек хасис, ислиқи эди. Таом десак, тишингнинг кирини сўр, дер эди, — деди бобо. А. Ҳасанов, Яшариш
ИСЛИҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISLIQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ислиқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар