ислоҳ
билан улашинг
1. Ўзгартиш киритиб яхшилаш, тузатиш.
-
Ислоҳ, албатта, лозим бизда ҳар хил бидъат ишлар кўп. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қорихоналар ўрнида ҳунар ўргатувчи махсус устахоналар очмоқ керак. Мадрасаларда ислоҳ ўтказишни таклиф этаман. С. Сиёев, Аваз
2. Тубдан ёки асосан ўзгартиш, янгилаш.
-
Олий ва ўрта махсус таълим ислоҳи ҳозирда мавжуд барча кўникмалардан кечишни талаб қилаётир. Газетадан
ислоҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Ислоҳ қилмоқ
-
Сув Говхона воҳасигача оқиб бориб, ундан яна иккинчи насос станцияси орқали ўн тўққиз метр баландликка чиқарилиши керак. Лекин биз буни ислоҳ қилмоқчимиз. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Ислоҳ қилиш лойиҳаси ўзининг кўзда тутган ўзгартишлари миқёси жиҳатидан жуда чуқур таассурот қолдиради. Газетадан
ИСЛОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISLOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ислоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар