жабҳа
билан улашинг
1. эскирган Фронт олди.
-
Жабҳаларда ҳушёр тур, топмасин омон душман. Ғайратий
-
Жабҳага кетганидан Қайта келмади отам. Миртемир
2. Халқ хўжалигининг ҳар бир соҳаси.
-
Бошқа жабҳаларда ҳам хўжасизлик оқибатида елга совурилаётган маблағлар озмунчами? [деди Ваҳобов]. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Ҳар жабҳада кўрсатиб мардлик, Саҳроларни кўмарсиз гулга. З. Диёр
ЖАБҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JABHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жабҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар