жанговар
билан улашинг
1. эск. қ. Жангчи.
-
Катта майдон жанговарлар билан тўла. Ойбек, Навоий
2. Уруш, жангга оид, уруш-жанг билан боғлиқ.
-
Жанговар ҳаракат. Жанговар тартиб.
-
Петка унинг сўзига диққат билан қулоқ солди-да, мийиғида кулди ва жанговар бир эпизодни айтиб берди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Сўнгра учинчи рота командирига ўнг қанотдаги душман ротасининг жанговар позициясини аниқлашни буюрди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Жангларда чиниққан, уруш-жангларда ўзини кўрсатган; шижоатли.
-
Жанговар халқ. Жанговар полк,
-
Асриян қанча кўп зерикса, шунча кўп баталонини, ундаги жанговар дўстларини эслайдиган бўлди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Жанговар йигитларнинг тантилиги уларга жуда қимматга тушиб кетди. М. Осим, Карвон йўлларида
4. кўчма Кундалик, ҳар доимги; фаол; оташин.
-
Адолатнинг: Ўзимизни ишда ҳам кўрсатайлик, деган сўзлари бригада қизларининг жанговар шиори бўлиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
5. Жуда муҳим, тез фурсатда бажарилиши зарур.
-
Кием Симферополни озод қилиш учун жанговар топшириқ олди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
жанговар сўзи қатнашган жумлалар:
Жанговар варақа
-
Жанговар варақани ўқиб турган ёшлар олдида Муҳиддин анча туриб қолди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
ЖАНГОВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JANGOVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жанговар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар