жабр
билан улашинг
Жисмоний ёки руҳий азоб; зулм, адолатсизлик.
-
Полиция маҳкамаси олдидан ўтар экан, ҳар кимни титроқ босар, унинг жабрини, даҳшатини халқ ҳар куни, ҳар соат, ҳар минут тотиб турар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кимга бориб дод этай золим фалакнинг жабридин. Муаззамхон.
жабр сўзи қатнашган жумлалар:
Жабр кўрмоқ (ёки чекмоқ, тортмоқ)
-
Ёшлигимда қайнананинг жабрини торта-торта, танимда жон қолган эмас. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Завод эгаси бўлишига қарамай, у ҳам жабр кўрган экан. А. Қаҳҳор, Йиллар
Жабр қилмоқ
-
Сиз икки келин ушлашни билмабсиз, Зайнабга жабр қилган кўринасиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЖАБР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JABR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жабр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар