мозор
билан улашинг
1. Ўлган кишилар дафн этиладиган жой; қабристон. Қишлоқ мозори.
-
Болалик уй — бозор, боласиз уй — мозор. Мақол
-
Қишлоқ олдида пайдо бўлган ўртоқлар мозорига жафокаш кампирнинг ҳам жасади қўйилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Гўр, қабр.
-
[Ёрмат] Қаёққадир, балки Гулнорнинг мозорига, илдам жўнаркан, лаблари муттасил пичирларди: — Нима иш қилдим? Гуноҳми? Савобми. Ойбек, Танланган асарлар
-
.бузишяпти экан. Ҳозироқ бор. Отангнинг мозорини кавла. Суяклари хор бўлиб кетмасин. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
мозор сўзи қатнашган жумлалар:
Мозор босган ёки мозор босиб келган
-
Вали полвон бурчакда турган қопидан мозор босиб келган патир билан туршак, анор олиб қўйди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Очиқ мозорда
-
Сен очиқ мозордан олиб берасанми [пулни] Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
МОЗОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOZOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мозор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар