мойли
билан улашинг
1. Мойи бор, мой олиш мумкин бўлган.
-
Мойли ўсимликлар.
2. Мойланган, мой берилган.
-
Мойли қоғоз.
3. Сермой, ёғли.
-
Турсуной тухум билан қовурилган мойли қўй гўштини бир хитой лаганда келтириб, сандал устига қўйди. Ойбек, Танланган асарлар.
-
Фазлиддин олдинроқ мойли сомсани кўпроқ еганидан мантини оз еди. Ойбек, Танланган асарлар.
4. Кўчма Даромади яхши; сердаромад.
-
Мойли иш излаб юрибди.
-
Бу оила тинч, мойли макон қидириб, қишлоққа кўчиб келган Ойбек, Танланган асарлар.
5. Мойи чиққан; кирланган.
-
Ёқаси мойли бўлсин, этаги лойли бўлсин. Бойчечак
МОЙЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOYLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мойли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар