шахмат
билан улашинг
1. 64 та оқ ва қора катакли тахта ва 16 та оқ, 16 та қора доналардан иборат спорт ўйини қуроли.
-
Шахмат тахтаси. Шахмат доналари.
-
У ишга келганида ҳам, кетаётганида ҳам қўлтиғида шахмат юрганидан чойхоначи бу лақабни унга ёпиштирган. Гулдаста
2. Шу нарса (қурол) тахтасида унинг доналари билан муайян қоидалар асосида бўладиган спорт ўйини.
-
Шахмат мусобақаси. Шахмат бўйича ёшлар ўртасида республика чемпионати.
-
Одамлар бўш вақтларида шахмат, домино ўйнайдиган скамейкага ўтириб олиб, роса гаплашдик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Мирмуродов дарсдан бўшаган пайтларда мудирга шахмат ўргатди. Гулдаста
3. кўчма Шахмат тахтаси каби катак-катак қилиб экиш усули.
-
Шахмат усулида экилган майдон. Шахмат усулида экиш.
-
[Комилжонларнинг] Оғзидан “шахмат“, “квадрат“, илғор метод деган гаплар тушмаяпти. И. Раҳим, Ихлос
ШАХМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAXMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шахмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар