шахс
билан улашинг
1. Жамиятдаги алоҳида бир киши, одам.
-
Нотаниш шахс. Тарихий шахс Шахсга сиғиниш.
-
Серхаражат тўйларнинг палак ёзишига асосий сабаблардан бири, бизнингча, нопок йўл билан пул топувчи шахслардир. Саодат
2. айнан Шахсият.
-
Кўп турли қобилиятларни ўз шахсида ғоят кўркам жам қилган. Ойбек, Навоий
-
— Ҳар нарса дейишинг мум-кин, аммо ўзингдан катта одам шахсини ҳақорат қилишга ҳаққинг йўқ! — деди Умид, ўша икки ёноғи бўртиб чиққан одобсиз йигитга. Мирмуҳсин, Умид
3. тш. Феъл ва от туркумига оид сўзнинг уч шахсдан бирини кўрсатувчи шакли ва шу шаклга хос маъно. Масалан, ўқидим, китобим — 1-шахс, ўқидинг, китобинг — 2-шахс; шунингдек, олмошнинг шахсни билдирувчи тури: мен — биринчи шахс, сен — иккинчи шахс.
ШАХС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAXS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шахс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар