шавқ
билан улашинг
1. китобий Кучли ҳавас, интилиш; қизиқиш, иштиёқ.
-
Бу ғазалда ёш йигитнинг ҳисси, шавқи, нашъаси янгради. Ойбек, Навоий
-
Бу тил-адабиёт муаллими таълим ва тарбия ишини севар, юрагида тобора кучайган бир шавқ билан мактабда ишлар эди. Ойбек, Нур қидириб
2. Шундай интилиш, қизиқиш туфайли юзага келган кўтаринки руҳий ҳолат; завқ.
-
Шавққа тўлиб куйламоқ.
-
[Гули:] Ғазалким, сўзлагай ишқдин, сафодин. Ғазалдин бу каби шавқ олмаган ким? Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Гармончи ҳам шавқидан беихтиёр ўртага тушиб, ўйин айни доли-гулига келганда, майдон гумбурлаб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас
ШАВҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAVQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шавқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар