шахт
билан улашинг
1. Бирор иш-ҳаракатни бажаришга интилиш, берилиш ҳолати, даражаси.
-
Мамат полвон, дейман, ютқизган кишидай шахтингиз паст. С. Анорбоев, Меҳр
-
Ҳозир 10-бригадада ўзи машина ҳайдаяпти. Шахти дуруст. Қаҳрамоннома
-
Унинг шахтин буколмас На иссиқ ва на совуқ. Қ. Муҳаммадий
-
Сен ўзинг ҳам ойнага қара-чи, қирчиллама шахтинг қолмаган Шукрулло, Умрим борича
-
Дайди шамол энди шахтидан қайтиб, дарахт япроқларини машаққат билан тебратмоқда. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Ҳайдар тезда шахтидан тушди, атрофга қайғули ва паришон боқди. Ойбек, Навоий
2. равиш Бирдан, шартта, дадил.
-
[Умарқул] Бир минутлар чамаси ётиб қолди. Бирданига юраги ҳовлиқиб, шахт ўрнидан туриб, йўлга тушди. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири
-
Наимий нима бўлса бўлди, дегандай шахт кўтарди, лекин қўли қалтираб, винонинг ярми тўкилди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ғофир машинадан шахт тушиб, катта кўк дарвозага яқинлашди ва кнопкани босди. Қ. Мақсумов, Муҳаббат қўшиғи
ШАХТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAXT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шахт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар