шайдо
билан улашинг
1. Бирор кимсани ғоят даражада севиб қолган, мафтун бўлган, унинг учун ҳамма нарсадан кечишга тайёр; жўшқин ошиқ.
-
Шайдо бўлмоқ. Шайдо қилмоқ.
-
— Парво қилма. Омон-эсон Тошкент борайлик, бировнинг суқи тушмаганидан топиб бераман. Кўрибсанки, у ҳам шайдо, сен ҳам. Мени дуо қилаверасанлар, — деди Суннат. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Шайдоларингиз иккита бўлиб қолибдими? — деди яна кимдир. Яна кулги кўтарилди. М. Қориев, Ойдин кечалар
-
Гул юзи уни [
-
Ғуломжонни] шайдо қилган ўша дамда, хирмонда Ҳаётнинг Мадаминхўжа қизи эканлигини билибмиди? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Бирор нарсага ғоят даражада қизиқадиган, ашаддий ишқибоз.
-
Футбол шайдоси. Мусиқа шайдоси. Санъат шайдоси.
-
Акасининг ҳар қандай янгилик шайдоси эканлиги хусусида гапира кетди. Ўзбекистон қўриқлари
ШАЙДО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAYDO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шайдо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар