мойил
билан улашинг
1. Майли, кўнгли бор, кўнгил қўйган.
-
Илмга мойил одам.
-
Қўшниси қишлоқдаги бир деҳқоннинг Нуржамол исмли қизини яхши кўраркан. Қиз ҳам унга мойил экан. М. Хайруллаев, Кўнгил
-
Аммо ёшлар одам зотин айирмас. Кўнгил мойил бўлса — шунинг ўзи бас! М. Икром, Кўнгил гули
2. Яқинлашиб борувчи, яқин.
-
Олти-етти ёшлар чамаси дўндиққина, оққа мойил юзчаси исиққина бу жажжи қиз қўғирчоққа ўхшар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Бердиёрнинг бўйи ҳам новча, ўзи сариққа мойил. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Раъно табассумга мойил жоду кўзлари билан Анварга оҳиста бош кўтариб қаради. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Ер бағирлаб турган иморатлар кўнгилда ғашликка мойил бир ҳис уйғотади. Э. Усмонов, Ёлқин
3. Бирор нарса таъсирига берилувчан, яқин.
-
Бўрижарнинг шаҳар чеккаларидаги соҳиллари эрозияга мойил бўлиб турибди. Газетадан
-
Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади. Газетадан
4.
мойил сўзи қатнашган жумлалар:
Мойил қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Эртанги кун ишқи этмаса мойил, Ҳаётнинг лаззати келурми эсга. Г. Жўраева.
МОЙИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOYIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мойил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар