мой
билан улашинг
1. Чорва моллари ва баъзи жониворлар тўқималарида бўладиган, таркибида ёғ бўладиган нарса.
-
Бир қумалоқ бир қорин мойни чиритар. Мақол
-
Эчкига жон қайғу, қассобгамой қайғу. Мақол
-
Қуённинг мойи қўй ва қорамол мойига нисбатан тез эрийди. Фан ва турмуш
2. Шундай нарсадан ва баъзи ўсимликларнинг уруғи, гули ва мевасидан олинадиган, сувда эримайдиган модда; ёғ.
-
Ҳайвонот мойларидан тайёрланган ёғ маҳсулотлари ҳам яхши доғлашни талаб этади. Газетадан
-
Ёнғоқнинг таркибида мой, оқсил моддалари беҳисоб. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
соядан яхши ҳосил олишимиз, озиқ-овқат саноати учун соя мойи ишлаб чиқаришимиз мумкин. Газетадан
-
Инсон гуллардан эфир ва саноат мойи ва доривор олишга ҳам ўрганган. Газетадан
3. Юмшатиш, ҳаракатни равонлаштириш, пардоз ва бошқалар мақсадларда ишлатилув-чи моддаларнинг умумий номи.
-
Коржомаси ва қўлларигача мой бўлганидан, билагини тутиб сўрашди. Р. Файзий, Асад либоси
-
Муллажон амаки ҳалиги кишининг юзига суқма мой суртдилар-да, ҳафсала билан ишқаладилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
мой суртмасанг, араванинг ўқи ҳам ғирчиллайди. Муштум
4. с.т. кам. қўлл. Бўёқ.
-
Полиция эшиги берк: яшил мой билан сирланган ёғоч панжаралар олдида тутаққан халқ қайнайди. Ойбек, Танланган асарлар.
мой сўзи қатнашган жумлалар:
Жувоз мойи
-
Қўшни ҳовлидан чучитилган жувоз мойининг иси келади. С. Аҳмад, Ҳукм
Мой босган ёки мойи чиққан
-
Бир неча минутдан сўнг туриб, мой босган қатирма дўпписи ичига тўғналган игнани олди. Ойбек, Танланган асарлар
-
бошида мойи чиқиб кетган эски кепка, эгнида қора сатин пиджак. О. Тоғаев, Алангали юрак
Мой томса (ёки тўкилса, тушса) ялагудек
-
Турдиматчўталь гўлаххонани мой томса ялагудек қилиб, афтидан, бор зеҳнини бериб тозалаб қўйган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Мой тўкилса ялагудек. П. Турсун, Ўқитувчи
Мойдек (ёки мой каби) ёқмоқ
-
Зиёдилланинг бу гаплари домлага мойдек ёқиб тушди шекилли. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Кумушнинг ўтинчи унга мой каби ёқиб тушди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Оғзидан мой томмоқ
-
Гапирганда оғзидан мой томади.
-
Раҳмонали ўзи ишлаган МТС ва хотини аъзо бўлган колхоз ишини оғзидан мой томиб мақтай кетди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
Пичоғи мой устида
-
Булар ҳам бир нав дуруст: бири агроном, бири мол духтири. Пичоқлари мой устида! О. Ёқубов, Ларза
-
Ана, энди Турсуналининг пичоғи яна мой устида. Муштум
Қозон ҳам мой, чўмич ҳам
-
Машиналарни рост кўча қолиб, паст кўчадан югуртиравердилар. Қарасалар, қозон ҳам мой, чўмичи ҳам. Муштум
Оғзингга мой
-
Оғзингизга мой, амаки! О. Ёқубов, Ларза
-
— Унинг айтишига қараганда, Зуннунхўжа қулоқ қилинипти! Сидиқжон ялт этиб унга қаради: — Ростми? Яшанг-э, оғзингизга мой! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
МОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар