мохов
билан улашинг
1. Бутун организмни, хусусан, тери, нерв системаси ҳамда ички аъзоларни зарарлайдиган сурункали инфекцион касаллик; шу касалга йўлиққан шахс.
-
Ҳа, Ботир ака, ҳозир одамлар моховдан ҳазар қилгандек мендан қочишади. С. Аҳмад, Сайланма
2. кўчма с. т. Расво, ярамас, чатоқ.
-
Мохов одам. Мохов иш. Ишнинг моховини чиқармоқ.
-
дод деганда ҳам гап шуки, қийин экин, мохов экин. Газетадан
3. Қарғиш билдиради.
-
Нега жим турибсизлар, уринглар мохов бўлгурни! К. Яшин, Ҳамза
мохов сўзи қатнашган жумлалар:
Моховга ошна қилмоқ
-
Туроб бир куни сал насиҳат қилган экан, уни келин олдида моховга ошна қилибди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда.
-
Қўшнилар уни [Бўрибойни] якка моховга чиқариб, на таъзия ва на тўй-ҳашамга айтмай қўйишган. Назир, Ўтлар туташганда
МОХОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOXOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мохов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар