моғор
билан улашинг
1. Туриб қолган нарсаларда ёки зах ерларда микроскопик замбуруғларнинг тўпланишидан ҳосил бўладиган ва нарсаларни чиритадиган момиқсимон туклар; пўпанак.
-
Китоб варақларидан зах ва моғор ҳиди анқир эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. кўчма Кир, кир босган.
-
Тешабой юрагидаги ғашлик моғорини шу пўписа билан ювди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бошида титилиб кетган моғор дўппи. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
моғор сўзи қатнашган жумлалар:
Моғор босмоқ
-
Моғор босган нон.
-
Сой суви юзини моғор босиб, чармдек қотиб кетган безбет харсангларга қарши олиша-олшиа, бутун ғазабини уларнинг устига тўкади. С. Анорбоев, Оқсой
-
[Сидиқжон] Нега қишлоқ-да бўлиб ўтган ва бўлиб ўтаётган ишларга кўзини каттароқ очиб қарамапти? Ақлини моғор босгани шудир-да! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Наҳотки Аҳмаддек навқирон йигит мана шу миясини занг, вужудини моғор босаётган кимсага бас келолмаса?! Ф. Мусажонов, Ҳиммат
МОҒОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOG‘OR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
моғор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар