мош
билан улашинг
Дуккакдошлар оиласига мансуб, бир йиллик дуккакли экин ва унинг овқатга ишлатиладиган, пўсти сабзаранг, ичи оқ дони.
-
Йўлнинг бир ёғи мош, ловия экилган дала. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
-
Мошни териб, ювиб, совуқ сувли идишга солиб, суст оловда қайнатасиз. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
мош сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзини мошдек очмоқ
-
Бу икки зарба билан Аъзамнинг кўзини мошдек очди. Шуҳрат, Жаннат қидирган-лар
-
— Қиз кўнмаяпти, денглар. Мен эртага уларнинг кўзини мошдек очиб қўяман, — деди Тансиқ.
-
Мош еган хўроздай ошпазлар қозон бошида куймаланмоқда эдилар. Ойбек, Навоий
-
Лекин битта лекини бор-да. Шу раис билан ҳеч мошим очилишмайди, — деди Йўлдош. Газетадан
МОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар